Мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини қандай сақлаш мумкин?
Кичик бизнес дунёнинг барча мамлакатларида иқтисодиёт ва инновациялар локомотиви саналади.
Кичик бизнесни ривожлантиришнинг аҳамияти ҳақида
АҚШ
АҚШда ходимлари сони 500 тага яқин компаниялар кичик ва ўрта бизнес саналади. Ҳозирда Штатларда бу каби 7 миллион компания мавжуд. Баъзиларида эса 20 тадан ишчи ишлайди. Ривожланиш учун АҚШ президенти кабинети таркибида бўлган Кичик бизнес масалалари бўйича бошқарма (Small Business Administration, SBA) жавоб беради. Бу агентлик 1953 йилда маблағнинг йирик бозорларига кириш имкони бўлмаган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган.
Ҳар бир штатда офисига эга бўлган SBA кредит, грант, дотациялар тақдим этиб, ҳар йили миллиондан ортиқ тадбиркорларга маслаҳатлар беради. Табиий офатлар шароити вақтида бизнесни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. Бошқарма ҳар йили 30 миллиард доллар миқдорида кредитлар беради.
Канада
Канадада ҳам компаниялар кичик ва ўрта бизнесга тегишли бўлиб, у ерда 500 нафар ва ундан кам ишчи ишлайди. Бу мамлакатда жами миллионтага яқин кичик ва ўрта бизнес корхоналари бўлиб, улардан 75 фоизи савдо ва хизматлар соҳасида фаолият юритади.
Фаолиятини эндигина бошлаётган тадбиркор барча ҳужжатларни максимал даражада тез расмийлаштириши, бундан ташқари, субсидия (баъзилари харажатнинг ярмини қоплайди) олиши мумкин. Бизнесни қўллаб-қувватлайдиган инвест-фондлар ҳам бор. Асосий шарт – компания савдолари ҳажми 500 минг доллардан ошмаслиги керак.
Европа Иттифоқи
Европа Иттифоқида кичик ва ўрта бизнес корхоналарига ходимлари сони 249 кишидан кам бўлган компаниялар киради. Евростат маълумотларига кўра, ЕИда савдо қилувчи 98 фоиз корхоналар кичик ва ўрта бизнесга тегишли. Уларнинг 70 фоизини ходимлари сони 9 тагача бўлган компаниялар ташкил этади. Бундай кичик корхоналар ЕИда 85 фоиз янги иш ўринлари яратилишига замин яратди. У ерда жами ЕИ иш билан банд аҳолисининг 67 фоизи ишлайди.
Кичик ва ўрта бизнес экспортида Кипр, Латвия, Бельгия, Эстония ва Нидерландия етакчи саналади. Бундан ташқари, кичик бизнес барча товарларнинг 33 фоизини Европадан импорт қилади. ЕИда тадбиркорлар учун субсидиялар йўқ, бироқ давлат кичик ва ўрта бизнес ривожида барибир иштирок этади: кредит беради, кредитлар фоизини тўлаш харажатларини қоплайди, қулай солиққа тортиш тизимини жорий этади.
Хитой
Хитой ҳукумати кичик бизнесни иқтисодий тараққиётнинг асосий омили ҳисоблайди. Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари сифатида ҳукумат солиқларни камайтиради, бу соҳа вакилларига йирик ишлаб чиқарувчиларга бериладиган ҳуқуқларни тақдим этади. Мамлакатда кичик бизнесни кредит асосида кафилликлар билан таъминлайдиган давлат фондлари бор.
Мазкур соҳа манфаатлари “Кичик ва ўрта тадбиркорлик давлат фонди” томонидан таъминланади. 2001 йилда мамлакатда давлат ахборот хизмати (CSMEO) пайдо бўлди, у эса ўз сайтида аҳолига кичик ва ўрта корхоналар фаолияти ҳақида гапириб беради.
Япония
Японияда мамлакатнинг 99 фоиз компаниялари кичик бизнесга тегишли. Бу соҳада эса меҳнатга лаёқатли аҳолининг 70 фоизи банд (55 миллион нафар киши).
Шахсий ишни бошлаш учун бор-йўғи ЯТТни рўйхатга олишнинг ўзи етарли. Унинг нархи ҳам кулгули – атиги 1 доллар миқдорида. Давлат солиқ имтиёзларини тақдим этади. Деярли барча банклар тадбиркорларга 4-5 фоизлик имтиёзли кредитлар беради.
Сингапур
Дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири Сингапурда бу соҳа давлат даражасида қўллаб-қувватланади. Корхоналарнинг 90 фоизи кичик ва ўрта бизнесга тегишли (аҳолиси 5,6 миллион кўрсаткичида 190 мингга яқин компаниялар). Мазкур соҳанинг Сингапурдаги ўзига хослиги шундан иборатки, бу “майдон” кўплаб соҳаларга тегишли: савдо, транспорт, молия, туризм, алоқа.
Қўллаб-қувватлаш чоралари орасида – бизнес бошлайдиганларга ўзига хос имтиёзлар, либерал солиқ қонунчилиги, махсус божларнинг мавжуд эмаслиги. 1996 йилда Савдо ва саноат вазирлиги оталиғи остида махсус давлат органи SPRING Singapore (ҳозир Enterprise Singapore)га асос солинган бўлиб, у соҳа учун кадрларни тайёрлашни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан шуғулланади. Албатта, тадбиркорлар имтиёзли кредитлардан умид қилишлари мумкин.
Туркия
Туркияда кичик ва ўрта бизнесга ишчилари 250 нафардан кам бўлган компаниялар киради. Уларнинг йиллик фойдаси 25 миллион лирадан кам кўрсаткични ташкил қилади (деярли 5,4 миллион доллар). Мамлакатда “Кичик бизнесни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича иттифоқ” (KOSGEB) мавжуд. KOSGEB маълумотларига кўра, жами турк корхоналарининг 99,8 фоизи мазкур соҳага тегишли (жами 3,5 миллион компания).
Иттифоқ ҳукуматдан юзлаб миллион долларларни олади ва тадбиркорларга ўз ишларини очишда ёрдам беришга сарфлайди. Инновацион ва илмий-тадқиқот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга айниқса катта кўмак кўрсатилади. Шунингдек, KOSGEB тадбиркорлар учун кредитларни қисман тўлайди.
Мавзуга оид
18:32 / 04.11.2024
Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади
11:00 / 30.10.2024
Ўрта тадбиркорлик субъектлари 9 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
14:40 / 09.09.2024