Ота-оналар спорт турлари бўйича мактаб-интернатларда овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун тўлов тўлайди
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жисмоний тарбия ва спорт вазирининг “Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда овқатлантириш харажатларини қисман
қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.
Низомга кўра, олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган
мактаб-интернатлари ўқувчилари суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда озиқ-овқат билан таъминланадилар.
Мактаб-интернатда ота-оналар томонидан тўланадиган тўловлар назарда тутилган бошқа бюджет маблағлари билан бирга мақсадли тартибда ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлашни ҳамда мактаб-интернатнинг моддий-техника базасини яхшилашга, авваламбор, санитария-гигиена воситалари ва юмшоқ инвентарлар харид қилишга мақсадли тартибда йўналтирилади.
Бунда мактаб-интернатнинг моддий-техника базасини яхшилашга йўналтириладиган маблағлар миқдори жами йил давомида ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг
5 фоизидан ошмаслиги лозим.
Мактаб-интернатга ота-оналар тўлови ота-оналар ва мактаб-интернат маъмурияти ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Мактаб-интернатга ота-оналар тўлови ўқув йили (сентябрь — май ойлари) учун тўланади.
Мактаб-интернатда ота-оналар тўлови ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тўланади. Ойнинг 15-санасидан кейин келган ўқувчилар таъминоти учун тўловлар эса, ўқувчи келган кундан бошлаб 3 кун ичида тўланади. Бунда тўловлар ўқувчининг шу ойда мактаб-интернатда бўладиган кунларга мутаносиб равишда тўланади.
Ота-оналар томонидан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги, шу жумладан тўлов шартномада белгиланган миқдорда ҳамда мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган муддат ўтгач икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ота-оналар билан тузилган шартноманинг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади ва бу ўқувчининг мактаб-интернатда бўлишини тўхтатиш учун асос бўлади. Бунда тўлов амалга оширилмаганлиги ўқувчининг мактаб-интернатда таълим олишини тўхтатишга асос бўлмайди.
Ота-оналар томонидан амалга оширилмаган тўлов у амалга оширилган кундан бошлаб ўқувчининг мактаб-интернатда бўлиши тикланади.
Ота-оналар тўловининг бир кунлик қиймати бир ойлик тўлов миқдорини шу ой мобайнидаги иш кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
Ўқувчининг ёки оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли ўқувчи мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўланган тўловлар кейинги ой учун тўловни амалга оширишда ҳисобга олинади. Бунда ўқувчининг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. Агар ўқувчининг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.
Ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли боланинг мактаб-интернатга келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Ўқувчининг уйда қолган бошқа барча ҳолларида мактаб-интернатда ота-оналар тўлови умумий асосларда тўланади.
Мактаб-интернат ўқувчилар умумий контигентининг кўпи билан 30 фоизи миқдорида ўқувчиларнинг қуйидаги тоифалари ота-оналар тўловидан озод этилади:
а) ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандлари;
б) олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олимпиада (1-5 ўрин), Осиё ўйинлари (1-5 ўрин), жаҳон ва Осиё чемпионати, биринчилиги, кубоги (1-5 ўрин), шунингдек бошқа халқаро (1-3 ўринлар) ва республика (1-ўрин) чемпионати, кубоги ва биринчилиги спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчилар – бир ўқув йили мобайнида (ғолиб ва совриндор деб эълон қилингандан кейинги ойдан бошлаб ўқув йили якунига қадар).
Ота-оналар тўловидан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган оиланинг мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномага ва мактаб-интернат ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан аниқланади ва шакллантирилади.
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олимпиада (1-5 ўрин),
Осиё ўйинлари (1-5 ўрин), жаҳон ва Осиё чемпионати, биринчилиги, кубоги (1-5 ўрин), шунингдек бошқа халқаро (1-3 ўринлар) ва республика (1-ўрин) чемпионати, кубоги
ва биринчилиги спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларни бир ўқув йили мобайнида ота-оналар тўловидан озод этишга уларнинг спорт мусобақасида ғолиб бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, мусобақа бош ҳаками томонидан тасдиқланган мусобақа баённомаси (протоколи) асос бўлади.
Тўловдан озод қилинадиган ўқувчилар рўйхатига кирмай қолган, шунингдек йил давомида аниқланган кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳамда Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олимпиада (1-5 ўрин), Осиё ўйинлари (1-5 ўрин), жаҳон ва Осиё чемпионати, биринчилиги, кубоги (1-5 ўрин), шунингдек бошқа халқаро (1-3 ўринлар)
ва республика (1-ўрин) чемпионати, кубоги ва биринчилиги спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар ҳисобидан захира шакллантирилади.
Тўловдан озод қилинган ўқувчиларнинг мактаб-интернатда бўлиши тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар захирадан тўлдириб борилади.
Мавзуга оид
20:58 / 04.11.2024
Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш чоралари кучайтирилади
18:34 / 29.05.2024
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади
22:47 / 30.04.2024
Ўзбекистон ёш хоккейчилари Осиё ва Океания чемпиони бўлди
14:05 / 13.02.2024