Спорт | 21:35 / 13.08.2018
10373
1 дақиқада ўқилади

Суперлигадан четлатилган ҳакамнинг хатоси акс этган видео намойиш қилинди

Суперлига 21-туридан ўрин олган «Металлург» – «Қизилқум» (2:1) ўйинида бош ҳакам бўлиб ишлаган Ҳасан Рўзиев «қўпол хатога йўл қўйгани» учун, ЎФА ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, октябрь ойига қадар Суперлига ўйинларини бошқаришдан четлатилган эди.

Экспертлар гуруҳининг фикрига кўра, ўйиннинг 35-дақиқасида у «Металлург» дарвозаси томон пенальти белгиламаган. Бу эса якуний натижага ўз таъсирини кўрсатган.

Спорт ТВ орқали намойиш қилинган ўйиннинг 35-дақиқасида юз берган воқеа видеоси эълон қилинди. Унда «Қизилқум» яримҳимоячиси Артур Геворкян чап қанотдан тўпни жарима майдонига етказмоқчи бўлганида, у «Металлург» яримҳимоячиси Станислав Андреевнинг қўлига текканини кўриш мумкин. 

Ҳакамнинг қарори қанчалик тўғри ёки нотўғрилиги бўйича хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид