Ўзбекистонлик яна бир профессионал боксчи АҚШга йўл олмоқда
Ўзбекистонлик профессионал боксчилардан яна бири - Жамшидбек Нажмиддинов АҚШга йўл олмоқда. Kun.uz`га маълум бўлишича, Нажмиддинов океанорти мамлакатининг нуфузли промоушени Ронсон Франк бошчилик қилаётган “Uprising promotion” билан шартнома тузишга эришган.
Жамшидбекнинг менежери Муҳаммадмирзо Нажмиддинов берган маълумотга кўра, шартнома уч йилга мўлжалланган. Битимга мувофиқ, ҳар йили тўрттадан жанг ўтказиш белгиланган. Жанглардан ҳар учинчиси профессионал бокс оламидаги энг нуфузли икки телеканалнинг бири – HBO BOXING ўтказадиган шоудан ўрин олади.
Таъкидлаш жоиз, ушбу телеканал шоуларида рингга кўтарилиш профессионал бокс оламида юқори баҳоланадиган воқеликлардан биридир.
Жамшидбек Нажмиддинов ҳозирга қадар 18 та жанг ўтказиб, 17 марта ғалаба қозонган. Шулардан 12 тасида рақибларини нокаутга учратган. Фаолиятидаги ягона мағлубият 2017 йил 16 сентябр куни Украина пойтахти Киев шаҳрида WBC йўналишининг собиқ чемпиони Виктор Постолга қарши кечган жангда қайд этилганди.
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024