Диетолог японлар нима учун семириб кетишмаслигини айтди
Японлар ортиқча вазндан азоб чекишмайди ва яқин келажакда улар бундай хавфга дуч келишмайди, деди Япония саломатлик ва овқатланиш институтининг тадқиқотчи-диетологи Хидэми Такимото.
Тушлик ва оқшом вақтларида Токио ва бошқа шаҳарлардаги ресторан ҳамда қаҳвахоналарда навбат кутишга тўғри келади – бўш жой топиш мушкул. Японлар жуда кўп ва турли хил таомларни ейишади.
Ҳар куни телевидение ва радиода асосий мавзуси овқат ҳақида бўлган кўрсатувлар намойиш этилади, сайёҳлар учун йўл кўрсаткичлар эса асосан нималарни томоша қилиш эмас, қаерда ва нима ейиш мумкинлигига бағишланади.
Аммо япон шаҳарларида ортиқча вазнга эга бўлганларни учратиш қийин.
"Японларнинг бошқалардан ажралиб турадиган хусусиятларидан бири, уларнинг таомларида ёғ миқдори кам", — дейди Япониядаги овқатланиш ва семириш муаммолари бўйича маълумотларни таҳлил қилиш билан шуғулланувчи Хидэми Такимото.
"Шаҳар аҳолиси орасида автомобилдан фойдаланадиганларнинг камлиги ва кўп жисмоний ҳаракат қилиш ҳам сабаблардан бири бўлиши мумкин", — дейди у.
Такимотонинг айтишича, японлар ҳозирда балиқ ва гўшт маҳсулотларини кўп истеъмол қилишмоқда.
"Одамлар туз истеъмолини камайтиришди ва юқори қон босимидан азият чекадиганлар сони камайди. Шу боис японлар орасида церебрал-васкуляр касалликлардан вафот этиш кўрсаткичи пасайди", — дейди у.
Расмий статистикага қараладиган бўлса, 1980 йилгача Японияда ўлимларнинг асосий сабабчиси церебрал-васкуляр касалликлар бўлган. Аммо ҳозирда биринчи ўринда онкологик касалликлар турибди.
"Бахтимизга, ортиқча вазндан азият чекадиган болалар сони ошмаяпти ва Японияда семизликдан қийналадиганлар ҳали-бери кўпаймайди, деб ўйлайман", — дейди Хидэми Такимото.
Мавзуга оид
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024