Жамият | 18:23 / 15.08.2018
24064
2 дақиқада ўқилади

ИИББ мобил радарларнинг 15 август кунги жойлашуви ҳақида маълумот берди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

14 август куни шаҳарнинг 5та ҳудудида ўрнатилган тезликни қайд этувчи мобил радарлар томонидан жами 210 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Бугун ушбу радарлар қуйидаги манзилларда «хизмат» кўрсатмоқда: 

Мирзо Улуғбек тумани, Т. Малик кўчаси, Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ олдида, соат 9.00дан; 

Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳ кўчаси, Ипотека банки ёнида, соат 11.00дан; 

Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, «Фрегат» кафеси ёнида, соат 14.00дан; 

Кичик ҳалқа йўли - Қушбеги кўчаси, 1-уй олдида, соат 16.00дан; 

Миробод тумани, Кичик ҳалқа йўли, 83-умумтаълим мактаби олдида, соат 18.00дан. 

Йўл ҳаракати қоидаларининг 78-бандига мувофиқ, аҳоли пунктларида автомобиль тезлигини соатига 70 км.дан, аҳоли турар жойлари ва унга туташ йўлларда эса соатига 30 км.дан ошириш мумкин эмас.

Тезликни белгиланган меъёрдан оширган ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 128-3 -моддасига кўра, қоидабузарликнинг даражасига қараб ЭКИҲнинг 1 бараваридан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишгача бўлган чоралар қўлланилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид