Light | 21:39 / 16.08.2018
34842
1 дақиқада ўқилади

Олимлар тишлар учун энг хавфли маҳсулотларни маълум қилишди

Фото: Wikimedia

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўтказган тадқиқотларда тишларга шакардан бошқа маҳсулотлар ҳам зарар етказиши маълум бўлди, деб ёзади Technology

ЖСТ шакардан ташқари углеводлар ва крахмал истеъмол қилишдан узоқроқда бўлишни тавсия қилмоқда.  Тишлар учун энг хавфли маҳсулотлар эса оқ нон, крекерлар, печенье, пирожний, чипс ва таркибида туз миқдори кўп бўлган озиқ-овқатлар экан.

Олимлар шунингдек, шакарнинг милкларга зарарли эканлигини таъкидлашмоқда: уларнинг айтишларича, шакар истеъмол қилиш натижасида милклар қонайдиган бўлиб қолади.

Мавзуга оид