Қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оиласидан хабар олинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги қарорига мувофиқ мустақиллик йилларида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларидан хабар олинмоқда. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Самарқанд вилояти Булунғур туманига ташриф буюриб, 2000 йилда Сариосиё ва Узун туманларида террорчиларга қарши курашда ҳалок бўлган Маъруфжон Ражабовнинг уйига, шунингдек, у таҳсил олган мактабга борди. Тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабига Маъруфжон Ражабовнинг номи берилган бўлиб, ҳозирда ушбу мактабга қаҳрамонимизнинг акаси, заҳирадаги подполковник Тўлқин Ражабов директорлик қилмоқда.
Мактабда марҳумнинг онаси Шакарбону ая Ғофурова иштирокида ўқувчи ёшлар ҳамда фахрийлар учун «Ватан фидоий фарзандларини унутмайди» шиори остида хотира учрашуви ўтказилди, уларга турли совға-саломлар улашилди.
Маъруф Ражабов билан жанг майдонида бирга курашган сержант Алишер Каттақулов йиғилганларга ўтган кунлар хотиралари ҳақида сўзлаб берди.
Шу билан бирга, Самарқанд шаҳрида ҳам юқорида қайд этилган жангларда террористик кучларга қарши кечган курашда мардларча ҳалок бўлган лейтенант Сайёр Садиновнинг хотирасига бағишлаб ёшлар билан учрашув ташкиллаштирилди. Самарқанд шаҳридаги 19 умумтаълим мактаби Сайёр Садинов номи билан аталмоқда ва у ерга марҳумнинг бюсти ўрнатилган.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Махсус операция кучлари батальонлари ташкил топиши ҳамда 2000 йилда Сариосиё ва Узун туманларида бўлиб ўтган жанговар ҳаракатларда иштирок этган ҳарбий хизматчиларга бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Мавзуга оид
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 29.10.2024
РФ Мудофаа вазирлиги алоқа бошқармаси собиқ бошлиғи пора учун ҳибсга олинди
08:40 / 29.10.2024