Ўзбекистон | 08:17 / 18.08.2018
8272
2 дақиқада ўқилади

“Тошкент қурилиш инвест” компанияси ва Муниципал активларни бошқариш маркази ташкил этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:

“Ягона буюртмачи хизмати” ИК, “Капитал қурилиш бошқармаси”, “Тошкент уй-жой қурилиш бошқармаси” ва “Моддий-техник таъминот бошқармаси” давлат унитар корхоналари негизида давлат унитар корхонаси шаклидаги “Тошкент қурилиш инвест” инжиниринг компаниясини ташкил этиш ҳамда уни Тошкент шаҳри ҳудудида марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни ташкиллаштириш бўйича ягона буюртмачи сифатида белгилаш;

“Маъмурий бинолардан фойдаланиш департаменти” давлат унитар корхонаси негизида давлат унитар корхонаси шаклидаги Муниципал активларни бошқариш марказини ташкил этиш ҳамда унинг зиммасига муниципал мулкни, шу жумладан, муниципал мулк ҳисобланган давлат корхоналари ва хўжалик жамиятлари устав фондидаги улушларни самарали бошқариш вазифаларини юклаш ҳақидаги таклифлари маъқулланди.

Тошкент шаҳар ҳокимига муниципал активларни бошқариш ва уларни ижарага беришдан тушадиган даромадларнинг бир қисмини, жумладан, Тошкент шаҳар ҳокими девонининг фаолиятини моддий-техник таъминлаш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтиришга рухсат берилди.

Мавзуга оид