Ўзбекистон | 21:02 / 19.08.2018
10274
1 дақиқада ўқилади

Андижон ИИБ ўқув тактик машғулот ўтказди

Андижон шаҳри ҳудудида оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф қилиш бўйича вилоят ИИБ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, ҳокимият, ФВБ ва бошқа алоқадор идоралар иштирокида ўқув-тактик машғулоти ўтказилди, дея хабар бермоқда Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати.

Машғулот давомида қуролланган ва хавфли жиноятчиларни қидириш, аниқлаш ҳамда жиноий ҳаракатларнинг олдини олиш, уларни қуролсизлантириш ва қўлга олиш, оммавий тартибсизликлар давомида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳаракатлар юқори даражада амалга оширилди.

Мазкур тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад ички ишлар идоралари шахсий таркибининг ҳамкорликдаги хизматлар билан  ҳарбий тайёргарлигини ошириш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш, жанговар руҳини кўтаришдан иборат. 

Ўқув-тактик машғулотида қўйилган мақсадларга эришилиб, Андижон шаҳри бошқарув органларининг ҳамкорликдаги амалий ҳаракатлари бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди. 

Мавзуга оид