Жаҳон | 08:18 / 19.08.2018
7862
1 дақиқада ўқилади

Бортида 17 нафар грузиялик бўлган танкер Африка соҳиллари яқинида йўқолиб қолди

Фото: Fotolia

Бортида Грузиянинг 17 нафар фуқароси бўлган Pantelena IMO 9321469 нефть танкери Африка соҳиллари яқинида йўқолиб қолиб, 14 августдан бери алоқага чиқмаяпти. Бу ҳақда Грузия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. 

Таъкидланишича, танкер билан охирги марта Гвинея кўрфазида алоқага чиқилган. Грециянинг Lotus Shipping кемасозлик компанияси тергов тадбирлари олиб бормоқда.

Маълум қилинишича, Грузия иқтисодиёт вазирлиги денгиз транспорти агентлиги билан бирга танкер йўқолиши тафсилотларини аниқлаштирмоқда. Грузия ҳукумати, шунингдек, танкер эгаси бўлган Панама компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, танкерни излашга ҳудуднинг ҳарбий-денгиз кучлари ва Буюк Британия савдо кемачилиги хавфсизлигини таъминлаш маркази жалб қилинган.

Аввалроқ Грузия ташқи ишлар вазирлиги вакили журналистларга кеманинг йўқолиши қароқчилар ҳужуми билан боғланган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.

Мавзуга оид