Фан-техника | 17:00 / 19.08.2018
7970
2 дақиқада ўқилади

Очиқлик учун тўлов. Илон Маск кўнглини журналистларга очмоқда, Tesla акциялари эса пасаймоқда

MARK BRAKE/GETTY IMAGES

Tesla инновацион электромобиллар ишлаб чиқарувчисининг акциялари қарийб 9 фоизга, икки йил ичидаги рекорд даражада пастлаган — бу воқеа Tesla компанияси асосчиси Илон Маскнинг интервьюси New York Times газетасида чоп этилгач рўй бергани аҳамиятлидир.

Очиқ ва ўта шахсий интервьюдан айримлар ишбилармоннинг ўзи ҳам, унинг компанияси ҳам жуда аянчли аҳволда экан, деб хулоса чиқарган, дея ёзмоқда BBC.

Маск ўз интервьюсида кейинги пайтлар ҳафтасига 120 соат ишлаётгани, 2001 йилдан буён бир ҳафтадан зиёд таътилга чиқмаганига иқрор бўлган.

«Заводни уч-тўрт кунлаб тарк этмаган чоғларим бўлди, бунда ҳаттоки ташқарига ҳам чиқмаганман», — деган ишбилармон.

Ушбу ишбилармон ўзининг сўнгги туғилган кунини ҳам ишхонасида, дўстлари ва яқинларисиз ўтказган. Интервью чоғида Маскни ташвиш чулғаб, у бир неча бор жимиб қолган.

New York Times газетаси хабарига кўра, Маскнинг атрофидагилар уни седатив воситалар истеъмол қилаётганидан ташвишланмоқда. Унинг ўзи ҳам нашрга кўпинча ё тунни бедор ўтказиш ёки ҳаб дори ичиши кераклигини танлашга мажбур бўлаётгани ҳақида сўзлаб берган.

Мавзуга оид