Бизнес | 18:28
550
1 дақиқада ўқилади

SpaceX акциялари арзонлади, Илон Маск триллионер мақомини йўқотди

Илон Маскнинг бойлиги, Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, 1 триллион доллардан пастга тушиб, 957 миллиард долларни ташкил этди. Бу унинг SpaceX компанияси акциялари биржа нархининг пасайиши туфайли содир бўлди.

Фото: Getty Images

23 июнь куни савдо сессияси ёпилишига келиб, илгари 225 долларга етган SpaceX акциялари 156 долларга сотилди. 24 июнь куни асосий биржа сессияси очилишидан олдинги савдоларда SpaceX акциялари нархи пасайишда давом этди.

SpaceX акциялари савдоси 12 июнь куни биржада ҳар бир акция учун 150 доллар нархдан бошланди. Шундай қилиб, компаниянинг бозор капиталлашуви 2 триллион доллардан ошди ва Маск тарихдаги биринчи триллионерга айланди.

Bloomberg Billionaires Index’дан фарқли ўлароқ, Forbes журнали ҳамон Маскни триллионер деб ҳисоблайди ва унинг бойлигини 1,1 триллион долларга баҳоламоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид