Спорт | 19:30 / 20.08.2018
17428
2 дақиқада ўқилади

Эркин курашчилар Ўзбекистон ҳисобига яна битта медал келтиришди

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ўзбекистон эркин кураш терма жамоасининг 125 кг вазн тоифасидаги вакили Давит Модзманашвили Осиё ўйинларининг бронза медали совриндорига айланди.

Мусобақа давомида Индонезия, Мўғулистон вакилларини мағлубиятга учратиб, финал остонасида мағлуб бўлган Давит Модзманашвили бронза учун ҳиндистонлик Сумит Сумитга қарши гиламга чиқди ва 2:0 ҳисобида (1:0, 1:0) ғалаба қозониб, Ўзбекистон ҳисобига яна битта медал қўшиб қўйди.

125 кг вазн тоифасида олтин медал учун баҳс ярим финалда Давит Модзманашвилини мағлуб этган эронлик Парвиз Ҳадизода ва финалга Сумит Сумитни енгиб чиққан хитойлик Денг Зивей ўртасида кечди. Бу баҳсда Эрон вакили рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда (7:0) олтин медални ўзиники қилди.

Аёллар курашида 50 кг вазн тоифасида иштирок этган Даулетбике Яхшимуратова ҳам бронза учун курашди. Аммо у медал учун баҳсда жанубий кореялик Ким Ҳюнгжуга ютқазди - 0:6.

Эндиликда, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 7тага етган - 1 олтин, 2 кумуш ва 4 бронза. Энди Ўзбекистон умумий рейтингда Қозоғистонни қувиб ўтиб 10-поғонада жойлашди.

Мавзуга оид