Ўзбекистон | 12:23 / 21.08.2018
32172
1 дақиқада ўқилади

Ўқув машғулотлари учун соатбай ҳақ ўрта ҳисобда 7 фоизга оширилди

15.08.2018 йилда 3054-сон билан рўйхатдан ўтказилган ҳужжат билан таълим соҳасида меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди.

Norma’нинг ёзишича, аввалги соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (18.01.2018 йилда 2965-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўз кучини йўқотди.

1. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур муассасаларда ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

2. Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

3. Умумтаълим мактабларининг 10–11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси ишлаб чиқариш таълими усталарининг соатбай ҳақ тўлаш миқдори – 15 581,2 сўм.
 
Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш 2018 йил 15 июлдан бошлаб кўрсатилган миқдорларда амалга оширилади. 


 
Ҳужжат 16.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид