Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Сурия бўйича “махфий кўрсатмаси” йўқлигини маълум қилди
Фото: Александр Щербак/ТАСС
БМТ котибияти халқаро ташкилот тузилмаларига Сурияни тиклашда иштирок этишни тақиқловчи махфий кўрсатма чоп этмаган. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг бундай кўрсатма борлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ бериш илтимосига жавобан маълум қилган.
“БМТнинг сиёсий департаменти ёки бошқа бўлими томонидан чоп этилган ҳеч қандай “махфий кўрсатма” бўлмаган”, деб айтган Дюжаррик. У “БМТда Сурияда адолат ва таҳқирламаслик тамойиллари ҳисобга олинган ҳолда, тенгҳуқуқлик ва холис ёндашув асосида ёрдамни таъминлаш бўйича ички сиёсат ва меъёрлар мавжуд”лигини тасдиқлаган.
Дюжаррикнинг тушунтиришича, бу меъёрлар БМТ Низоми тамойиллари ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг тегишли резолюцияларига асосланган.
БМТ вакили “Суриядаги можарони узоқ муддатли ва ишончли ҳал қилиш фақатгина сиёсий жараён билангина таъминланиши мумкинлиги, шу сабабли БМТ бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни давом эттираётганини” таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ Сергей Лавров БМТ котибияти махфий кўрсатма билан ташкилот тузилмаларига Сурияда сиёсий ўтиш амалга оширилмагунча бу мамлакат иқтисодиётини тиклашга қаратилган ҳар қандай лойиҳаларда иштирок этишни тақиқлаганини маълум қилган. Лавров, шунингдек, бу масалани БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан муҳокама қилгани ва бош котиб бу вазиятни тафтиш қилишига умид қилишини айтган.
Мавзуга оид
10:09 / 24.02.2026
ЖБ: Украинани тиклаш учун 588 млрд доллар керак бўлади
10:35 / 20.02.2026
БМТ Ғазо секторида этник тозалаш аломатлари борлигини билдирди
23:05 / 19.02.2026
Трамп «Тинчлик кенгаши» ёрдамида БМТ ролини кучайтириш режаларини эълон қилди
17:31 / 17.02.2026