Сирдарёда божхоначилар оёқ кийим қутисига беркитилган телефонларни фош этди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Ховособод” чегара-божхона постида телефон аппаратларини божхона назоратидан яширинча олиб ўтишнинг навбатдаги “усул”и фош қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур пост орқали пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси Л.Қ.га тегиши пакетлар назорат-рентген аппарати кўмагида кўздан кечирилганида, юкларнинг экрандаги шубҳали тасвири божхоначиларни сергак торттирган.
Текширув чоғи юклар орасида пойабзал қутиларида оёқ кийими эмас, телефонлар яширилгани аниқланди. Божхона ходимининг оғзаки савол-жавоби вақтида маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 3 турдаги 45 дона телефонлар хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, сотиш мақсадида олиб кирилаётганлиги маълум бўлди.
Ушлаб қолинган уяли телефонларнинг қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 15 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, “Ховособод” чегара-божхона пости ходимлари шахсий эҳтиёж учун деган ниқоб остида, аслида тижорат мақсадида телевизорларнинг олиб кирилишига доир қонунбузарлик ҳолатини фош қилишди.
Пост орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар томонидан маълум бир ҳақ эвазига республикамизга олиб кирилаётган телевизорлар фуқаро З.М.нинг хонадонига тўплаб борилаётганлиги маълум бўлди.
Тезкор тадбир давомида ушбу хонадонда жамланган 3 турдаги 32 дона телевизорлар автомашинага ортилаётган вақтда тўхтатиб қолинди. Ушбу телевизорлар қўшни давлат фуқароси М.А.га тегишли бўлиб, уларнинг қиймати 24 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024