Спорт | 19:40 / 23.08.2018
24580
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон олимпиячиларининг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Жанубий Корея вакилларига қарши ўйнайди.
Нимчорак финал доирасида жанубий кореяликлар эронлик рақибларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Энди нимчорак финалда Ҳонгконгни 3:0 ҳисобида таслим этган Равшан Ҳайдаров шогирдлари ярим финалга чиқиш учун 27 август куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушадиган бўлди.
Чорак финалнинг яна бир жуфтлигини Сурия ва Вьетнам олимпиячилари ҳосил қилишган. Нимчорак финал ўйинлари эртага, 24 август куни давом этади.
Эрон - Жанубий Корея
Голлар: 40 - Ҳванг Ю Жо, 55 - Ли Сюнгву
Мавзуга оид
17:17 / 26.12.2023
Файзуллаев – Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси. ЎФА йил лауреатларини эълон қилди
12:20 / 08.09.2023
Қобул Бердиев ФВВ академияси бошлиғи лавозимидан озод этилди
21:35 / 18.03.2023
Равшан Ҳайдаров - Ўзбекистон билан расмий мусобақаларда 2 марта ғалаба қозонган биринчи мураббий
12:57 / 09.02.2021