«Ўзбек футболи нуронийси»
Футболимиз фахрийси, айни кунларда муборак 90 ёшни қарши олган Лев Викторович Вахтин «Ўзбек футболи нуронийси» совринига лойиқ деб эътироф этилди.
У кўп йиллар давомида Ўзбекистонда малакали футболчи ва мутахассисларни тарбияланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган.
«Футбол фидойиси»
Ўзбек футболининг ўтмишдаги ёрқин юлдузларидан бири, айни пайтда ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси сифатида фаолият олиб бораётган инсон — Тўлаган Исоқовга «Футбол фидойиси» соврини топширилди.
Андижон ФА — «Йилнинг энг яхши ҳудудий футбол ассоциацияси» деб топилди.
«Футзал бўйича йилнинг энг яхши мураббийи»
Ўтган мавсумда «БМБ» футзал жамоаси билан биргаликда мавсум чемпионлигини қўлга киритган мутахассис — Нодир Элибаев мазкур совринига лойиқ деб топилди.
«Йилнинг энг яхши футзалчиси»

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси етакчиларидан бири, ўтган мавсум чемпиони Ҳусниддин Нишонов «Йилнинг энг яхши футзалчиси» совринини қўлга киритди.
«Аёллар Олий лигасида йилнинг энг яхши футболчиси»
«Севинч» клуби вакиласи Умида Зоирова «Аёллар Олий лигасида йилнинг энг яхши футболчиси» совринини қўлга киритди.
«Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи»
«Севинч» клуби бош мураббийи Владислав Хан «Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи» совринини қўлга киритди.
«Аёллар Олий лигаси тўпурари»
«Сўғдиёна» етакчиси Диёра Ҳабибуллаева кетма-кет учинчи мавсум Олий лиганинг энг яхши тўпурарига айланмоқда. Жорий йилга келиб Диёра чемпионат доирасида рақиблари дарвозасига 61 та тўп киритишга муваффақ бўлди.
Шунингдек, «Ўзбек футболи жонкуяри» унвони билан бир гуруҳ мутасаддилар, мутахассислар ва футбол фидойилари тақдирланди:
- Жаҳонгир Усманов ва Бекзод Маматқулов – Ўзбекистонда футзални ривожланишига ўз ҳиссани қўшаётгани, бўлажак Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ишларидаги фаоллиги, дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири Хосе Венансио Лопесни таклиф этишда кўрсатган ёрдами учун;

















