Ҳақиқатдан ҳам ер участкалари “E-IJRO AUKSION”да арзонми?
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 30 апрелдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3677-сон қарорига асосан ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида амалга оширилаётганлиги тўғрисида мақола берилган эди.
Ҳудудларда берилиши мумкин бўлган бўш ер участкалари www.e-auksion.uz сайтида паст нархларда аукцион савдоларига қўйилмоқда. Энди ер участкалари ҳокимиятлардан эмас, фақат аукциондан олинадими, деган савол барчани қизиқтираётганлиги табиий.
Эндиликда, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга олиш учун ҳокимиятларга эмас, фақатгина очиқ, шаффоф ва қулай бўлган www.e-auksion.uz электрон-онлайн тизимга мурожаат қилинади. Ер участкаларини ортиқча сарсонгарчиликсиз олиш, бу ўз навбатида, аҳоли учун қулайликлар ва шаффофликка олиб келади.
Ҳозирча, аукцион саводларига Жиззах вилояти Пахтакор тумани Мингчинор қишлоқ фуқаролар йиғинида 5 та арзон нархларда, Бухоро, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ер участкалари арзон нархларда аукцион савдоларига қўйилган.
Мавзуга оид
13:23 / 09.04.2024
Депутатлар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига оид қонунни қабул қилди
15:29 / 27.02.2024
"Қарийб 4 млнга яқин фуқароларга бевосита даҳлдор" - ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига оид қонун лойиҳаси ҳақида
15:25 / 29.09.2023
Хусусийлаштирилган ер участкаларига оид қоидалар такомиллаштирилмоқда
13:32 / 23.02.2021