Жаҳон | 08:02 / 24.08.2018
16288
1 дақиқада ўқилади

Россия: ИШИДга қурол етказиб беришда «алоҳида давлатлар махсус хизматлари» ёрдам бермоқда

Фото: Mary Altaffer/AP

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя сўзларига кўра, ИШИД террорчилик ташкилоти Сурияда қурол-аслаҳаларни, шу жумладан, «алоҳида давлатларнинг махсус хизматлари» воситачилигида олмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Доимий вакилнинг таъкидлашича, ИШИДга қурол етказиб бериш бўйича далиллар «тўпланиб қоляпти». Небензя сўзларига кўра, террорчилик гуруҳининг жангарилари «ярим қонуний тузилмалар ёки ҳатто айрим давлатларнинг махсус хизматлари ҳимояси орқали» қурол-яроғ олишмоқда.

У 3-4 сентябрь кунлари Москвада бўлиб ўтадиган ноқонуний қурол савдосига қарши кураш бўйича халқаро конференцияда бу муаммони «жиддий» равишда муҳокама қилишни кутаётгани ҳақида таъкидлади.

Небензя қайси давлатларнинг махсус хизматлари террорчиларга қурол етказиб беришда ёрдам кўрсатаётганига аниқлик кирита олмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИШИД етакчисининг бир йил ичидаги биринчи овозли хабари пайдо бўлганди. 

Мавзуга оид