Жаҳон | 11:32 / 24.08.2018
19179
1 дақиқада ўқилади

С-400 машмашаси. АҚШ янги санкциялар билан таҳдид қилди

Фото: TACC

АҚШ Россиянинг С-400 тизимларини сотиб олувчи мамлакатларга қарши санкциялар жорий қилишга тайёр. Бу ҳақда брифинг пайтида журналистларнинг саволларига жавоб берган Давлат департаменти расмий вакили Хизер Нойерт маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, муаммо шундан иборатки, Россиянинг С-400 тизимлари НАТО давлатлари фойдаланадиган тизимларга мос келмайди. «Биз дунёдаги барча мамлакатларга Қўшма Штатлар томонидан чекловларни жорий этишга нима олиб келишини кўрсатиб қўйдик», - дея таъкидлаб ўтди Нойерт.

Аввалроқ, 25 июль куни АҚШ Конгресси Анқара Россиядан C-400 зенит-ракета мажмуалари сотиб олиши туфайли Туркияга F-35 қирувчилари етказиб берилишини расман тақиқлаб қўйди. Вакиллар палатаси ва сенат 2019 йилги АҚШ мудофаа бюджети охирги вариантига тегишли ўзгартириш киритди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Туркияга С-400 қачондан етказиб берилиши маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид