Ўзбекистон | 18:05 / 25.08.2018
11662
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий боғча ташкил этилади

Фото: Халқ сўзи

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда “Little Tots” МЧЖнинг (кейинги ўринларда хусусий шерик деб аталади) Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 13-мавзеда жойлашган Юнусобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли бинони (кейинги ўринларда объект деб аталади), унинг негизида хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан, истисно тариқасида, танлов ўтказмасдан “ноль” харид қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ўн кун муддатда белгиланган тартибда хусусий шерик билан объект негизида замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим тузилишини таъминлайди. 

Битимда хусусий шерикка жумладан куйидаги инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юкланиши назарда тутилади:

ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар тарбияланувчиларини ва мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими томонидан юбориладиган муайян миқдордаги тарбияланувчиларни ўқитиш, улар учун ота-оналар тўловини имтиёзли шартларда (ҳудуддаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаган ҳажмда) ўрнатиш;

объектни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун камида 6 млрд сўм миқдорда инвестиция киритиш;

камида 45 та янги иш ўринларини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Юнусобод тумани халқ таълими бўлимини бошқа бинога жойлаштириш чорасини кўради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид