Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгарияда автобус иштирокидаги автоҳалокат 15 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Болгариянинг Искир дарасида автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sofia Globe маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқарган. Оқибатда автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган. Автобус, шунингдек, бошқа бир нечта автомобил билан ҳам тўқнашган бўлиши мумкин.
Жабрланганлар шифохоналарга етказилганлар. Таъкидланишича, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.
Мамлакат бош вазири Бойко Борисов автоҳалокат муносабати билан мамлакатда 27 август куни мотам эълон қилинишини маълум қилган.
Мавзуга оид
19:07 / 23.05.2026
Ўсмир светофорда ҳам тўхтамаган: Қўқондаги мудҳиш автоҳалокат тафсилотлари
15:10 / 30.04.2026
Самарқанд шаҳридаги автоаварияда ППХ ходими ҳалок бўлди
11:27 / 20.01.2026
Болгария президенти Румен Радев истеъфога чиқишини эълон қилди
20:55 / 31.12.2025