Спорт | 08:33 / 26.08.2018
11852
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Ўзбекистонда яна битта бронза

Осиё ўйинларида пенчак силат бўйича -65 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Абдумалик Салимов ярим финалда индонезиялик Пратама Иқбол Сандрага 0:5 ҳисобида ютқазди.

Спортнинг бу турида учинчи ўрин учун баҳслар ўтказилмайди ва ярим финал иштирокчилари камида бронза медални нақд қилишади.

17 ёшли Салимов чорак финалда эронлик Муҳаммад Раҳимбалани 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ярим финалда ютқазган спортчи Ўзбекистон ҳисобига яна битта бронза медал келтирди.

Айни вақтда Осиё ўйинлари умумий рейтингида Ўзбекистон делегацияси 5 олтин, 10 кумуш ва 8 бронза билан ўнинчи ўринда жойлашган.

Мавзуга оид