Спорт | 20:00 / 27.08.2018
22142
1 дақиқада ўқилади

Исроил Мадримов рақибга имконият қолдирмади

Ўзбекистон бокс жамоасининг навбатдаги вакили Осиё ўйинларида чорак финалга йўл олди.

-75 кг вазн тоифасидаги Исроил Мадримов мўғулистонлик Давасурен Даваням билан рингга чиқиб, мутлақ устунликка эришди.

Ҳакамлар Мадримовнинг 5:0 (30:26, 30:25, 30:26, 30:24, 30:26) ҳисобидаги устунлигини қайд этишди.

Унинг чорак финалдаги рақиби эронлик Сайидшаҳин Мусавий бўлади.

Шу тариқа, бугунги жангларда иштирок этган ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси кейинги босқичга йўл олди: -49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов, -56 кг вазн тоифасида Миразиз Мирзаҳалилов ва -64 кг вазн тоифасида турнирга келган Иқболжон Холдоров чорак финалда иштирок этади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид