Спорт | 14:20 / 27.08.2018
2673
2 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Шаҳбоз Аҳатов бронза учун курашади

27 август куни Осиё ўйинларида Ўзбекистон карате жамоасининг 4 нафар вакили баҳсларга қўшилди.

Жамоанинг -84 кг вазн тоифасидаги вакили Шаҳбоз Аҳатов нимчорак финалда Қирғизистон вакили Ганжали Аббосовни 8:1 ҳисобида мағлуб этди.

Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов

У чорак финалда ҳиндистонлик Вишалдан ҳам устун келди - 8:0. 

Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов

Аммо у ярим финалда япониялик Арага Рютарога 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шундан сўнг у бронза медали учун курашади. Унинг медал учун рақиби Хитой Тайпей вакили Ву Чунвей бўлади.

-68 кг вазн тоифасида иштирок этган Дилдор Аннадурдиева илк жангидаёқ қозоғистонлик Гузаля Гафуровага 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Гафурова финалга етиб боргач, Аннадурдиевда бронза медал учун курашиш имконияти пайдо бўлди. Аммо медал учун ўтиш жангида қатнашган Аннадурдиева эронлик рақибига 0:3 ҳисобида ютқазди.

Шунингдек, -75кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Дастонбек Отаболаев илк жангида иорданиялик Башар Алнажжарга 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради ва турнирдаги иштирокини тўхтатди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш