Фан-техника | 23:52 / 27.08.2018
24674
3 дақиқада ўқилади

Саккиз йилда тайёр бўлган гиперкар: 1750 от кучи ва соатига 480 км тезлик 

Фото: SSC North America

Американинг SSC North America (Shelby SuperCars) компанияси Tuatara гиперкарини намойиш этди. Унинг асосий хусусияти – қудратли мотори: иккита турбинали V8 мотори 1750 от кучига эга.

Гиперкар номи Янги Зеландияда яшовчи калтакесак номидан олинган. «Туатара» сўзи маори тилида «елкадаги тароқ» маъносини билдиради. Машинанинг ташқи кўриниши бу таърифга мос келади: эшиклар ортида иккита қанот, орқа қисмида эса аэродинамик сузгичлар жойлашган.

Фото: SSC North America

Шасси ва кузов углепластик каркас асосига қурилган. Ташқи панеллар ҳам ана шу хомашёдан таёрланган. Шу сабабли машинанинг вазни атиги 1247 килограммни ташкил этади.

Фото: SSC North America
Фото: SSC North America

Двигатель Лос-Анжелесдаги Nelson Racing Engines ательесида тайёрланган бўлиб, иккита турбина билан жиҳозланган. У оддий бензинда 1350 от кучи, Е85 бензин-спирт аралашмасида 1750 от кучига тенг қувватга эга бўлади. 

Фото: SSC North America
Фото: SSC North America
Фото: SSC North America

Олти поғонали трансмиссия Италиянинг Cima фирмасига тегишли. Pagani Zonda, Koenigsegg, Gumpert Apollo каби суперкарлар ана шундай трансмиссияга эга.

Фото: SSC North America

Машина дизайнини америкалик дизайнер Жейсон Кастриота яратган. У аввал Pininfarina ательесида ишлаган бўлиб, Ferrari 599 GTB Fiorano ва Maserati GranTurismo суперкарлари яратилишида иштирок этган.  

Фото: SSC North America
Фото: SSC North America

SSC Tuatara дунёдаги энг қудратли йўл автомобилларидан бири бўлиши мумкин. Bugatti Divo мотори 1500, Koenigsegg Regera мотори 1600 от кучига эга. SSC муҳандисларининг ҳисоб-китобларига кўра, автомобилнинг максимал тезлиги соатига 480 километрга тенг бўлади.

Фото: SSC North America

Shelby SuperCars компаниясига 1998 йилда Жерод Шелби асос солган. Компания Гиннесснинг рекордлар китобига кирганидан сўнг машҳурликка эришган: 2007 йилда SSC Ultimate Aero TT автомобили тезлигини соатига 412,28 километрга етказган. Компаниянинг ушбу суперкари уч йил давомида дунёдаги энг тезюрар автомобиль деб ҳисобланган, сўнгра Bugatti Veyron

SSC Ultimate Aero TT
Фото: SSC North America
SSC Ultimate Aero TT
Фото: SSC North America

Super Sport (соатига 431 километр) ушбу номни қўлга киритган.

Мавзуга оид