Технология | 18:39
935
2 дақиқада ўқилади

Кимошди савдосида энг қиммат нархда сотилган автомобил маълум бўлди

Gordon Murray S1 LM суперкари 20,63 млн долларга баҳоланди.

Фото: RM Sotheby's

Gordon Murray S1 LM суперкари аукционда 20,63 миллион долларга сотилди. Бу хайрия лотларини ҳисобга олмаганда, янги автомобил учун рекорд нарх. Сотув Лас-Вегасда Формула-1 Гран-приси пайтида amfAR жамғармаси тадбирида бўлиб ўтди.

Харидорнинг исми-шарифи келтирилмади, у нафақат автомобилнинг ўзини, балки якуний тест-драйвларда иштирок этиш ва машинани созлаш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш имкониятига ҳам эга бўлди. Бундан ташқари, у биринчи эскизлардан тортиб йиғишгача бўлган жараён акс этган 500 саҳифали албомга эга бўлди. Бундай суперкарларнинг атиги бештаси ишлаб чиқарилган бўлиб, сотилган нусхаси сериядаги сўнггиси ҳисобланади. Дизайн 1995 йилда Ле-Ман пойгасида ғалаба қозонган афсонавий McLaren F1 GTP суперкаридан илҳомланган.

S1 LM капоти остида Cosworth томонидан яратилган 710 от кучига эга 4,3 литрли, атмосферали V12 двигатели ўрнатилган. 81 фоиз тортиш кучи паст тезликда мавжуд бўлиб, двигател олти поғонали механик узатмалар қутиси билан ишлайди. Кузов ўта енгил углепластик панеллардан ясалган, автомобилнинг оғирлиги атиги 957 кг.

Салон британиялик инженер ва дизайнер Гордон Мюррейнинг ўзига хос схемаси бўйича - марказий ҳайдовчи ўриндиғи билан ишлаб чиқилган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид