Бир гуруҳ ўқитувчиларга “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони топширилди
Жорий йилнинг 24 ва 25 август кунлари Тошкент шаҳри Сергели тумани халқ таълими бўлими томонидан анъанавий Август кенгаши ташкил қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад таълим муассасалари раҳбарларининг масъулиятини ва ташаббускорлигини, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратларини ошириш ҳамда янги ўқув йилидаги энг муҳим устувор вазифаларни белгилаб олиш бўлди.
Туман халқ таълими бўлими томонидан анъанавий Август кенгаши фан йўналишлари бўйича шўъба йиғилишлар ҳамда ялпи йиғилиш тарзида ташкил қилинди.
Анъанавий Август кенгаши 24 август куни тумандаги 7, 8, 47, 284, 300, 317-сонли умумтаълим мактабларида фан ўқитувчилари учун, 322-сонли умумтаълим мактабида эса мактаб директорлари, директор ўринбосарлари, Ёшлар етакчилари, психологлар, логопедлар, кутубхоначилар учун шўъба йиғилишлари ўтказилди. 25 август куни эса тумандаги 55-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида анъанавий Август кенгашининг ялпи йиғилиши ташкил этилди.
Анжуманга Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, туман ҳокимияти ва турли ташкилотлардан меҳмонлар ҳамда барча умумтаълим мактабларининг директорлари, директор ўринбосарлари, илғор ва ижодкор ўқитувчилар таклиф қилинди.
Анъанавий Август кенгашининг ялпи йиғилишида бир гуруҳ мутахассислар Халқ таълими тизимидаги самарали меҳнати, “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ни ҳаётга татбиқ қилиш, ёшларни миллий истиқлол ғояси ва қадриятлар руҳида тарбиялашда эришган муваффақиятлари учун, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда фахрий ёрлиғи, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, Сергели тумани ҳокимияти, Сергели тумани халқ таълими бўлими ҳамда таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сергели туман кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
20:43 / 09.11.2024
Информатика фани ўқитувчилари ҳам аттестация имтиҳонидан норози
16:01 / 28.10.2024
Қибрайда бепул тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул олинаётгани айтилмоқда
13:30 / 23.10.2024