Жаҳон | 08:14 / 28.08.2018
7190
1 дақиқада ўқилади

Трамп Помпеонинг КХДРга ташрифини Пхеньяндан келган мактуб сабаб бекор қилган

Фото: REUTERS/Kevin Lamarque

АҚШ президенти Дональд Трамп давлат котиби Майк Помпеонинг КХДРга ташрифини давлат департаменти раҳбари Шимолий Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раиси ўринбосари Ким Ён Чхолдан олган «душманлик кайфиятидаги мактуб» сабаб бекор қилиш ҳақидаги қарорга келди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, Помпео Ким Ён Чхолдан жума куни эрталаб мактуб олган ва уни Трампга кўрсатган. Мактубда нима ҳақида ёзилгани очиқланмаяпти, бироқ у «душманлик кайфиятида бўлган»и айтилади.

Аввалроқ, Сеулдаги расмий шахслар Трампнинг Помпеонинг КХДРга ташрифини бекор қилиш ҳақидаги қароридан ҳайратга тушишгани хабар берилганди.

Шунингдек, Шимолий Корея ҳукуматининг фикрича, АҚШ президент Дональд Трамп давлат котиби Майк Помпеонинг КХДРга ташрифи бекор қилиб, «иккиюзламачилик» қилмоқда.

Мавзуга оид