Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ долларидан “In God We Trust” иборасини олиб ташлаш рад этилди
АҚШнинг Миннесота штати суди бир гуруҳ атеистларнинг АҚШ доллари банкноталари ва тангаларидан “In God We Trust” (Тангрига ишонамиз) иборасини олиб ташлаш илтимосини рад этди.
Маълум қилинишича, атеистлар юқоридаги ибора уларнинг сўз ва дин эркинлигига ҳуқуқларини бузаётгани ва АҚШ конституциясининг биринчи тузатмасига (АҚШ конгресси бирор-бир динни қўллаб-қувватламасликни таъминлаши ҳақидаги) зид келиши важи остида унинг олиб ташланиши илтимоси билан судга мурожаат қилган.
Суд доллардаги бу ибора “конгрессга давлат динини таъсис этишни тақиқловчи банднинг эрта вақтлардаги англанишига мос келиши” ва диний удумларга амал қилишга мажбурламаслиги ҳақида қарор чиқарган.
АҚШ президенти Дуайт Дэвид Эйзенхауэр 1956 йилда “In God We Trust” ибораси АҚШнинг миллий шиорига айланган қонунни имзолаган. Тангалардаги ёзув 1864 йилда фуқаролик уруши вақтида пайдо бўлган. Банкноталарда эса 1960-йилларнинг ўрталаридан босила бошланган.
Мавзуга оид
11:06 / 31.08.2022
Украинадаги уруш глобал молия тизимидаги «доллар эраси» тугашига олиб келадими?
00:03 / 15.10.2019
Депутат АҚШ долларидан воз кечишни таклиф қилди
23:10 / 21.11.2018
Дунё доллардан воз кечиши мумкинми?
20:42 / 02.09.2018