Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ ва Эрон ўзаро ҳисоб-китобларда АҚШ долларидан воз кечди
Бағдод ва Теҳрон ўзаро ҳисоб-китобларда қўлловчи валюталар қаторидан АҚШ долларини чиқарди. Бу ҳақда Эрон-Ироқ савдо палатаси раиси Яҳё ал-Исҳоқга иқтибос келтирган ҳолда Mehr ахборот агентлиги маълум қилди.
“АҚШ доллари Эрон ва Ироқ ўртасида ҳисоб-китобларда қўлланувчи валюталар қаторидан чиқарилди. Улар молиявий ҳисоб-китобларда Эрон риали, евро ёки Ироқ диноридан фойдаланади”, деб айтган амалдор.
Савдо операциялари шаклларидан яна бири бартер, икки давлат компаниялари маҳсулотларини ўзаро айирбошлаш бўлади, деб қўшимча қилган ал-Исҳоқ.
Мавзуга оид
08:33
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026