Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3814-сон қарори асосида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишлаб 2018 йилнинг 29 август куни “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ва 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг маъно-мазмуни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Бадиий академия, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилди.

- Бу йилги танловнинг вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросимлари ҳар йилгидан ўзгача руҳда ўтказилди. Буни танловга келиб тушган материаллар сонининг ортганидан ҳам кўришимиз мумкин. Танловнинг республика республика босқичига 300 нафарга яқин ижодкордан 2 мингга яқин ижодий иш келиб тушди, - дейди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев. – Биргина “Ёзувчиларнинг бадиий асарлари” йўналишида жами 66 нафар муаллифнинг 96 та асари, жумладан, 9 та роман, 8 та ҳикоялар тўплами, 28 та шеърий тўплам ва достон, 9 та қиссалар, 21 та бадиий публицистик тўплам ва эсселар китоблари, 1 та пъеса, 13 та ОАВ ва интернет нашрларда чоп этилган туркумларининг топширилганлиги бу фикримни тасдиқлайди. Ўз навбатида иштирокчилар ва материалларнинг кўплиги Ҳакамлар ҳайъатига ҳам жуда катта масъулият юклади. Улар орасидан ғолибликка номзодларни танлаб олиш осон бўлмади.

Шунингдек, “Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари” йўналишида 57 нафар журналистнинг 922 та иши, “