Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Вақф” фонди томонидан Сурхондарёдаги масжид ва мадрасалар учун китоб йиғиш акцияси бўлиб ўтмоқда
“Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан масжидлар учун китоб йиғиш кенг кўламли хайрия акцияси давом этмоқда. Ушбу акциядан мақсад Ўзбекистондаги барча масжидларга Қуръони карим, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб китоблар ва кўплаб диний-маърифий асарларни етказиб беришдир.
Акцияда пул ўтказиш ёки китоб бериш орқали қатнашиш мумкин. Ҳар куни йиғилган маблағ ҳақида маълумот бериб борилади.
Айни дамда саккизинчи босқич доирасида Сурхондарё вилояти учун йиғилган маблағ йиғилмоқда ва бугунга қадар 7 079 109 сўм йиғишга муваффақ бўлинди. “Вақф” хайрия жамоат фонди ушбу лойиҳада китоб йиғиш учун вилоятлардан кўнгиллиларни ҳамкорликка чорлайди!

Маълумот учун: Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)
Мурожаат учун телефон рақами: (71) 150 64 36
Мавзуга оид
19:10 / 01.06.2022
Фоторепортаж: «Вақф» фонди 60 дан ортиқ болаларнинг хатна тўйини ўтказиб берди
20:22 / 17.11.2021
Сардоба сув тошқинида вайрон бўлган масжид қайта қурилди
14:53 / 10.11.2021
«Вақф» фонди 4 йилда масжидлар қурилиши, таъминоти ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 75 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирди
09:17 / 07.11.2021