Ўзбекистон | 11:13 / 30.08.2018
7676
2 дақиқада ўқилади

Чирчиқда ҳарбий хизматчиларга армиянинг жанговар қудрати намойиш этилди

Арxив фото/KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси дала ўқув майдонида олий ҳарбий таълим муассасаларига жорий йилда ўқишга қабул қилинган ёшлар учун қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар ёрдамида кўргазмали машғулотлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов, масъул офицерлар, курсантлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ушбу кўргазмали машғулотларда курсантларга қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларнинг тавсифи ҳамда улар ёрдамида жанговар отиш машқларини бажаришда хавфсизлик талабларига риоя этиш ҳақида тушунчалар берилди. Ўтказилган амалий машғулотларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ҳамда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига ўқишга қабул қилинган йигитлар ўзларининг юксак даражадаги билим ва кўникмаларини намойиш этишди.

Машғулотлар давомида ўқотар қуроллар, шунингдек, енгил ва оғир зирҳли техника, артиллерия қурилмалари ва бошқа қуроллардан отиш машқлари бажарилди. Машғулотларни юқори савияда ташкиллаштирган ва отиш машқларини аъло даражада бажарган ҳарбий хизматчиларга мудофаа вазири фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширди.

 

Мавзуга оид