Жаҳон | 19:24 / 30.08.2018
4491
1 дақиқада ўқилади

Эфиопияда ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Фото: AP

Эфиопиянинг Оромия регионида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, вертолёт қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлган. Улардан 15 нафари ҳарбий, 3 нафари оддий фуқаро бўлган. WRAL.com порталининг хабар беришича, барча ҳалок бўлганлар вертолёт бортида бўлган. Таъкидланишича, қурбонлар орасида 2 бола бор. 

Полиция вакилининг маълум қилишича, вертолёт мамлакат шарқидаги Дире-Дауа шаҳридан ҳавога кўтарилиб, 30 август эрталаб қулаган. У пойтахт Аддис-Абебедан жанубдаги Дэбрэ-Зэйт аҳоли пунктидаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасига йўналаётган бўлган. Ҳалокатга нима сабаб бўлгани аниқлаштирилмоқда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид