Huawei биринчи марта Apple’ни ортда қолдирди
Хитойнинг Huawei компанияси дунёда смартфон ишлаб чиқарувчи иккинчи йирик компания деб аталди.
Gartner тадқиқот компанияси таҳлилчиларининг ҳисоб-китобига кўра, жорий йилнинг 2-чорагида Хитой компанияси 49,8 млн дона смартфон сотиб Apple’ни 2-ўриндан туширди. Huawei бозорнинг 13,3 фоизини эгаллаган, бу эса ўтган йилдагидан 9,8 фоиз кўпроқни ташкил қилган.
Apple эса шу давр ичида 44,7 млн дона – ўтган йилдагидан 12,1 фоиз камроқ iPhone сотган ва бозорнинг 11,9 фоизини эгаллаган.
Gartner’нинг тадқиқотлар бўйича директори Аншула Гуптанинг айтишича, ўтган чоракда Хитой компанияси савдо ҳажмининг ўсишига Honor бренди остидаги смартфонлар сабабчи бўлган.
Таъкидланишича, Apple учун пасайиш кутилган эди: АҚШ компанияси смартфонларини бир йилда бир марта янгилайди, истеъмолчилар эса янги қурилмаларни кутиб қоладилар. Шу билан бирга iPhone X’га талаб янги моделлар тақдим қилингунгача пасая бошлаган.
Смартфон бозорида етакчи эса бозорнинг 19,3 улушига эга бўлган ва 72,33 млн қурилма сотган Samsung бўлиб қолмоқда. Бироқ компаниянинг ўтган йилга нисбатан кўрсаткичлари ёмонлашган: компания 2017 йил 2-чоракда 82,85 млн дона қурилма сотган.
Мавзуга оид
16:54
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
00:06 / 03.11.2024