Жамият | 21:36 / 30.08.2018
3725
1 дақиқада ўқилади

“Вақф” фонди диний таълим муассасалари талабалари учун махсус акцияни давом эттирмоқда

“Вақф” хайрия жамоат фонди Ўзбекистонда фаолият юритаётган диний таълим муассасалари талабаларининг тўлов-контрактига ёрдам бериш мақсадида “Илм йўлида кўмак берамиз” номли кенг кўламли хайрия акцияси бошлаган эди. Шу кунгача йиғилган маблағ 24 780 888 сўмдан ошди. Бу ҳақда фонд Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тўлов-шартнома маблағлари йиғилган маблағга кўра ўқув йили давомида икки бор (семестр аввалида) берилади. Акцияда ҳар бир киши пул ўтказиш орқали қатнашиши мумкин.

Қўшимча маълумотлар:
Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):

8600 3104 0344 3450 (Бакиев Ҳаким номида).
Мурожаат учун телефон: +99897 449-04-56 (Темурбек).

Мавзуга оид