Соғлиқни сақлаш вазирлигида тиббиёт соҳаси вакилларига мукофотлар топширилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий соҳаларда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ фуқаролар давлат мукофотлари — фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Улар орасида тиббиёт соҳасининг фидойи вакиллари ҳам бор.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигида улардан бир гуруҳига ушбу юксак мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иштирок этиб, йиғилганларни Мустақилликнинг 27 йиллиги байрами билан табриклаб, орден ва медалларга сазовор бўлганликлари муносабати билан самимий қутлади.
Маросимда қайд этилганидек, сўнгги икки йил давомида соғлиқни сақлаш соҳасида улкан янгиланишлар рўй берди. Биринчи навбатда, президент фармон ва қарорлари асосида соғлиқни сақлаш соҳаси фаолияти ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштирилди. Халқни рози қилиш мақсадида бирламчи тиббиёт тизими фаолиятини тубдан яхшилаш, дори-дармон таъминоти, ҳудудларда ихтисослаштирилган тиббиёт хизматларни йўлга қўйиш билан боғлиқ кўплаб муҳим вазифалар амалга оширилмоқда. Хориждаги нуфузли клиникаларда ишлаётган кўплаб ўзбекистонлик малакали шифокор юртимизга қайтди ва қулай шароитлар билан таъминланди. Шунингдек, хориждаги йирик тиббиёт масканларининг шифокорлари Ўзбекистонга келиб, мураккаб операцияларни амалга оширмоқда.
Яна бир муҳим жиҳат, тиббий хизмат кўрсатишдан тортиб, соҳа вакиллари ҳуқуқини ҳимоялаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни янада кучайтиришга қаратилган концепция устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳам бўлса тиббиёт соҳасидаги хайрли ишларни янада кучайтириш имконини бериши шубҳасиз.
Мавзуга оид
19:56 / 11.11.2024
Алексей Навалнийнинг беваси Магнитский номидаги мукофот лауреати бўлди
22:16 / 08.11.2024
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади
14:09 / 02.11.2024
Хитойдаги шаҳарда келин 35 ёшдан кичик бўлса, никоҳдан ўтишда ҳукумат томонидан пул тўланади
18:55 / 24.08.2024