Жаҳон | 21:58 / 31.08.2018
10627
2 дақиқада ўқилади

Трамп машиналар сабабли Европадан хафа бўлди

Фото: Leah Millis / Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп Европани «худди Хитой каби ёмон» деб атади. Унинг сўзларига кўра, Европа ҳукуматларининг АҚШдаги ҳамкасбларига нисбатан юритаётган савдо сиёсати Вашингтон учун имкон қолдирмаяпти. Трамп ЕИ билан савдо келишувининг бузилиши ва Европа маҳсулотларига янги божлар киритилиши истиқболини шундай изоҳлади, деб хабар бермоқда Bloomberg.

«У етарли даражада яхши эмас», — деди у Европа иттифоқининг савдо уруши доирасида берган таклифи ҳақида. Трампнинг сўзларига кўра, келишувнинг бузилишига автомобиллар импорти ва экспортига тарифлар сабаб бўлган. Савдо бўйича Европа комиссари Сесилия Мальмстремнинг барча божларни бекор қилиш ҳақида умид билдиргани Трампни умуман қаноатлантирмаган.

«Европа Иттифоқи ҳам худди Хитой каби ёмон, фақат сал озроқ», — деган Трамп. Агентликнинг билдиришича, АҚШ президенти савдо вазирлигига АҚШга фуқаро ва юк автомобилларини етказишга савдо божларининг киритилиши миллий хавфсизликка қай даражада зарар етказишини ҳисоблаб чиқишни топширган.

Ҳозирда давлатлар ўртасида автомобиллар етказиб беришда икки томонлама тарифлар тизими амал қилади. АҚШдан машина олиб келганлик учун 10 фоиз, етказиб берганлик учун 2,5 фоизлик бож тўланади. Европа иттифоқи барча божларни бекор қилишни таклиф қилганди, аммо Трамп бу таклифдан қониқмади. АҚШ президенти божни 10 бараварга – 25 фоизгача кўтаришни таклиф қилмоқда.

Европа иттифоқи бунга жавобан чоралар кўришни режалаштирмоқда, бу эса АҚШга ҳам, АҚШда ўз заводларига эга бўлган Европанинг BMW ва Mercedes компанияларига ҳам зарар етказади. BMW 2018 йилда АҚШда ишлаб чиқарилган 70 мингга яқин X3 кроссоверларини Европа бозорида сотишни режалаштирганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид