Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг Ироқ бўйича янги махсус вакили тайинланди
Фото: AP
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Нидерландиянинг собиқ мудофаа вазири Жанин Хеннис-Пласшертни Ироқ бўйича махсус вакили ва Ироққа ёрдам бериш бўйича миссиянинг бошлиғи қилиб тайинлади.
Хеннис-Пласшерт словакиялик Ян Кубишнинг ўрнини эгаллайди.
Таъкидланишича, Хеннис-Пласшерт сиёсий ва дипломатик фаолият бўйича 20 йиллик тажрибага эга. У 2012 йилдан 2017 йилгача Нидерландия мудофаа вазири бўлиб фаолият юритган ва бу лавозимга тайинланган илк аёл бўлган. Хеннис-Пласшерт бу лавозимида Нидерландиянинг Мали, Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларидаги иштирокини назорат қилган, ЕИ, БМТ, НАТО ва БМТ ҳамкорлари билан бирга ишлаган.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026