Kun.uz Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллик байрами билан барчани қутлайди
Мустақиллик – ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ва элат учун муқаддас тушунча, жумладан, ўзбеклар учун ҳам. Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик байрам шодиёналари бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда изчил ислоҳотлар олиб борилди. Буни кўплаб соҳаларда бўлаётган ўзгаришлар мисолида ҳам сезиш мумкин. Соғлиқни сақлаш, таълим, фан ва техника, спорт ҳамда кўплаб соҳаларда янгича руҳ, замонавий қиёфа ўз аксини топди. Фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон манфаатларининг устуворлиги бугунги олиб борилаётган сиёсатнинг асл мақсадини англатади.
Бугун мустақил Ўзбекистон ҳақида бутун дунё билмоқда, шу сабаб бу юртни ўз кўзи билан кўришга, унинг шонли тарихи, миллий қадриятлари, урф-одатлари ва байрамлари билан яқиндан танишиш мақсадида бу диёрга ташриф буюришмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти олдидаги қиёфасини, обрўсини ошириш йўлидаги меҳнати бесамар кетмаяпти. Бугун бутун жаҳон машҳур Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон ва бошқа кўплаб тарихий шаҳарларни кўриш иштиёқида.
Kun.uz таҳририяти жамоаси Мустақилликнинг 27 йиллик байрами билан барча фуқароларни муборакбод этади. Тинчлик, омонлик ва барака юртимизни асло тарк этмасин!
Мавзуга оид
08:06 / 01.09.2021
Google қидирув тизими Мустақиллик куни сабаб ўзгарди
19:01 / 20.08.2020
Шавкат Мирзиёев: Пандемия Мустақиллик кунида катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклашни талаб қилмоқда
23:44 / 01.09.2019
Видео: Тошкентда Мустақиллик куни муносабати билан 350 метрлик байрам салюти отилди
20:13 / 16.08.2019