Жаҳон | 20:37 / 03.09.2018
5759
1 дақиқада ўқилади

Яман президенти АҚШда даволаниши маълум қилинди

Фото: wikipedia.org / Rakoon/CC BY 2.0

Яманнинг қонуний президенти Абд Раббо Мансур Ҳодий юрагидаги муаммолар сабабли АҚШга 3 сентябрда даволанишга келиши маълум қилинди. 

Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, Ҳодий АҚШда 18 сентябрда очиладиган БМТ Бош ассамблеяси 73-сессияси бошлангунгача қолади. Ҳодий шу муносабат билан Яман пойтахти Санони тарк этган. Одатда у ё Саудия Арабистонида, ёки Яманнинг Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция эгаллаган ҳудудида бўлади. 

Мавзуга оид