Узоқ фазо оламини ўрганишга тайёрланаётган замонавий инсоният улкан кашфиётлар қилмоқда. Бироқ ҳали ҳам ўз Ерини охиригача тадқиқ эта олмади. Маълум бўлишича, сайёрамиз харитасида «оқ доғлар» сифатида қолган жойлар ҳали ҳам мавжуд.

Гренландия ороли

Шимолий оролнинг узоқлиги ва кескин иқлими унинг ҳудудини батамом ўрганиш имконини бермайди. Қийинчиликлар доимий совуқ ва Гренландия юзасини 80 фоизини қоплаган муз «қалқони» мавжудлиги билан боғлиқ.

Колумбия тоғлари

Камдан кам экспедиция шимолий Колумбия тоғларини ўрганишга қарор қилади. Бундай қўрқмас қадамга фақат энг фидокор олимлар жасорат кўрсатиши мумкин. У ерда наркотик моддалари билан савдо қилувчилар бор: ғорлар билан «кесилган» тоғларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш вакиллари кузатувидан узоқлашиш мумкин. Тоғ тизмаси бўйлаб саёҳатдан қайтиб келганлардан камчилиги у ерда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг бетакрор вакиллари мавжудлиги ҳақида гапириб берадилар.

Амазония ўрмонлари

Картографлар Амазонка ҳудуди атрофининг аниқ чизмасини чизишдан мамнун бўлардилар. Бироқ уларнинг йўлида – сайёрадаги ўтиб бўлмас, энг зич ўрмонлардан бири жойлашган. Бу ерда ташқи цивилизациядан хабари бўлмаган ёввойи қабилалар ҳам яшайди.

Папуа – Янги Гвинея

Янги Гвинея оролининг бу қисмини тўлиқ ўрганиш ёввойи ва баъзида қонхўр папуасларнинг мавжудлиги сабаб имконсиз. Улар каннибализмни қўллашга ҳам қарши эмаслар. Бундай истиқболга қандай олим «хурсанд» бўларди?