Жаҳон | 23:01 / 04.09.2018
10313
2 дақиқада ўқилади

9 млн сайёҳ: Анталияга йил бошидан қанча сайёҳ ташриф буюргани маълум қилинди 

Фото: aa.com.tr/ru

Туркиянинг сайёҳлик пойтахти деб аталувчи Анталия шаҳрига жорий йил бошидан 180 та давлатдан 9,165 млн сайёҳ ташриф буюрди. Бу ҳақда Анталиянинг маданият ва туризм бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар берди.    

2017 йилнинг шу даври, яъни январь-августида Анталияга 7,144 млн сайёҳ ташриф буюрган ва сайёҳлар оқими бир йил ичида 28,28 фоизга кўпайган.

Ушбу курорт шаҳарга ташриф буюрган сайёҳлардан 38,45 фоизи Россиядан (3,367 млн сайёҳ), 16,46 фоизи – Германия (1,441 млн), 6,14 фоизи – Украина (538 минг), 5,03 фоизи – Буюк Британия (440 минг), 3,31 фоизи Нидерландиядан (289 минг) келганлар ҳиссасига тўғри келган. 

Бундан ташқари, Анталияга Польшадан 287 минг сайёҳ, Қозоғистондан – 192 минг, Руминиядан – 153 минг, Бельгиядан – 144 минг, Даниядан – 135 минг, Исроил, Чехия ва Швециядан 100 мингдан кўпроқ сайёҳ ташриф буюрган.

Маълум қилинишича, Анталияга Россиядан келувчи сайёҳлар оқими бир йил ичида 24,03 фоизга, Германиядан 30,22 фоизга ва Украинадан 1,73 фоизга ошган.

Мавзуга оид