Арипов Шаҳрисабздаги тайёргарлик ишларини кўздан кечирди
2018 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Шаҳрисабз шаҳрида 6-10 сентябрь кунлари ўтказиладиган Халқаро Мақом санъати Анжуманига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Халқаро миқёсдаги тадбирга тайёргарлик ишлари кенг кўламда олиб борилаётганлиги билан бирга, мутасадди раҳбарларга қўшимча вазифа ва топшириқлар берилди.
Бош вазир томонидан республиканинг ҳар бир ҳудудларидан ташриф буюрган ташкилотчилар ўзининг тарихи ва маданиятини намойишида миллийлик ифорини тараннум этувчи экспозицияларини кўпайтириш вазифалари топширилди. Шу билан бирга, ҳудудга мос таомлар турларини тайёрлаш ва меҳмонларнинг тановул қилиниши кўзда тутилди.
Танишув давомида анжуманнинг чет эллик иштирокчилари учун яратилаётган шарт-шароитларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбир доирасида уларнинг Қашқадарё вилоятининг ўзига хос урф-одатлари, удумлари билан яқиндан танишиш мақсадида, ушбу вилоятда жойлашган тарихий обидалар, қадамжолар ва зиёратгоҳларга ҳам ташрифлари режалаштирилган.
Хусусан, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган Яккабоғ туманидаги Хўжаи Илғор қишлоғи, Китоб туманидаги Ҳазрати Башир зиёратгоҳи, Чироқчи туманининг Чияли қишлоғи ва бошқа бир қатор маданий мерос объектлари шулар жумласидандир.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024
Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
08:54 / 12.09.2024