КҚТТ: Эймсберида жабрланганлар Скрипалларга ҳужум қилинган модда билан заҳарланган
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот (КҚТТ) мустақил суриштируви Лондоннинг Эймсберидаги фавқулодда ҳолат оқибатида жабрланганлар Солсберида Юлия ва Сергей Скрипалга ҳужумга учраган модда билан заҳарлангани борасидаги хулосаларини тасдиқлади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Британия идорасидан қўшимча қилишларича, ҳар икки ҳолатда ҳам «Новичок» моддаси ишлатилган.
«КҚТТ томонидан тузилган мустақил ҳисобот бугун Буюк Британиянинг Эймсберида 8 июлда вафот этган Дон Стержесснинг ўлимига сабаб бўлган кимёвий моддани аниқлашдаги хулосаларини тасдиқлади. Бу «Новичок» - шу йил Солсберида Сергей ҳамда Юлия Скрипалга суиқасдда ишлатилган асаб-фалажловчи модда», - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалларнинг қариндоши баёнот бергани, улар вафот этган бўлиши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:14 / 14.10.2024
Британияда «Новичок» ёрдамида заҳарланиш иши бўйича суд эшитуви бўлиб ўтди
14:33 / 22.09.2021
Скрипалларнинг заҳарланиши. Британия яна бир гумонланувчига айблов эълон қилди
08:30 / 15.06.2020
Скрипалларни заҳарлашда ишлатилгани айтилган «Нукус заҳри» чиндан ҳам мавжудми?
00:01 / 08.06.2020