Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Игнатий Нестеров терма жамоада юбилей ўйинида майдонга тушди
Дарвозабон Игнатий Нестеров Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидаги юбилей 100-ўйинини ўтказмоқда.
У терма жамоанинг Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида бошланғич таркибда ўйинни бошлади.
Футболчилик фаолияти давомида «Динамо» (2001), «Пахтакор» (2001-09) ва «Бунёдкор» жамоалари дарвозасини қўриқлаган футболчи айни вақтда Тошкентнинг бошқа бир жамоаси «Локомотив» аъзоси ҳисобланади. У Ўзбекистон чемпионатида турли жамоалар сафида 10 марта чемпион бўлган, 2003, 2004 ва 2012 йилларда Осиё чемпионлар лигаси ярим финалида ўйнаган.
У терма жамоада 2002 йилда дебют қилган. Нестеров терма жамоа билан 4 марта Осиё кубогида иштирок этган.