
Мутолаа учун вақт топиш
«Ҳар куни 500 варақ ўқинг. Билимлар мураккаб фоиз каби тўпланиб боради. Кўпчилик буни амалга ошира олади, бироқ кафолат бераманки, бундай қилмайди».
Уоррен Баффетт, тадбиркор, инвестор
Агар китобни кам ўқийдиганлардан бўлсангиз, 200 та китоб нореал рақам, кунига 500 варақ эса – кутубхоначининг режими бўлиб кўриниши мумкин. Аслида бу исталган кишининг қўлидан келади.
Келинг, ҳисоблаб кўрамиз. Мутолаа тезлиги дақиқасига 200 та сўзга яқин. Ўртача ҳажмли китобда деярли 50 мингта сўз мавжуд.
200 китоб × 50 000 сўз = 10 000 000 сўз
10 000 000 сўз / дақиқасига 200 сўз = 50 000 дақиқа
50 000 дақиқа/ 60 дақиқа = 833 соат
200 та китоб ўқиш учун йилига 833 соатни мутолаа учун сарфлаш керак. Кунига 2-3 соат. Бу вақтни қаердан олиш керак?
Нима учун ижтимоий тармоқларни китобга алмаштириш лозим?
Сизнинг маълумотга бўлган муносабатингиз ўзгаради
Ижтимоий тармоқлар – кичик маълумотлар тўплами: хабарнома, расм, гифкалар. Мия бу каби енгил парҳезга кўникади ва диққатингизни бир жойга жамлаш тобора мураккаблашади. Китоб мутолааси – бир предметга узоқ муддат давомида диққатни жамлашдир.
Ижтимоий тармоқларни китобларга алмаштиринг. Шу йўл билан мияга зарурий нарсаларга эътиборни қаратишда ёрдам берасиз.

Ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсиридан халос бўласиз
Информацион чиқиндидан хотира ва диққат азият чекади. Қарорларни қабул қилиш ва ҳиссий қайта ишлаш мураккаблашади. Китоб эса англаш функцияларига ҳеч қандай хавф туғдирмайди.
Оғзаки ва ёзма баён қилишингиз осонлашади














